🏆 Сурхон ёшлари яна бир бор республикада етакчи эканини намоён этди
2026-05-21 22:00:00 / Янгиликлар

Жорий йил 18–20-май кунлари Термиз давлат университети мезбонлигида ўтказилган "Талабалар лигаси" спорт мусобақаларининг кураш тури бўйича Республика финал босқичи юқори савияда ташкил этилди.
Мусобақада мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган иқтидорли талабалар миллий спортимиз — кураш бўйича беллашиб, ғолиблик учун муносиб баҳс олиб бордилар.
Якуний натижаларга кўра, умумжамоа ҳисобида Термиз давлат университети спортчилари 5 та олтин ва 2 та бронза медали билан мутлақ ғолибликни қўлга киритди.
Шунингдек:
🥈-ўрин - Қорақалпоғистон давлат университети — 2 та олтин, 2 та кумуш ва 5 та бронза медали;
🥉-ўрин - Жиззах давлат педагогика университети — 2 та олтин ва 1 та кумуш медали;
🥉-ўрин - Навоий давлат университети — 2 та олтин ва 1 та бронза медали соҳибига айланди.
Мазкур мусобақа ёшлар ўртасида миллий спорт турларини оммалаштириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ҳамда талабаларнинг жисмоний ва маънавий салоҳиятини юксалтиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.
