🥊 Термиз — халқаро ва профессионал спорт мусобақалари марказига айланмоқда
2026-05-21 21:00:00 / Янгиликлар

Сўнгги йилларда Термиз шаҳри мамлакатимизда йирик спорт тадбирлари ўтказиладиган муҳим масканлардан бири сифатида эътироф этилмоқда.
Айни пайтда шаҳардаги "Алпомиш" кураш мажмуасида профессионал бокс кечаси бўлиб ўтмоқда. Мусобақада юртимизнинг турли ҳудудларидан келган маҳоратли спортчилар иштирок этиб, мухлисларга қизиқарли ва муросасиз баҳсларни намойиш этмоқда.
Бундай нуфузли спорт тадбирлари ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, бокс спортига бўлган қизиқишни ошириш, янги истеъдодларни кашф этиш ҳамда ҳудуднинг спорт инфратузилмасини янада ривожлантиришга хизмат қилмоқда.
Таъкидлаш жоиз, Термиз шаҳри бугунга қадар ҳам қатор йирик спорт мусобақаларига муваффақиятли мезбонлик қилиб келмоқда.
Жумладан:
— "Узбек Tigers" иштирокидаги халқаро бокс баҳслари;
— профессионал бокс турнирлари;
— ММА кечалари;
— халқаро кураш мусобақалари юқори савияда ташкил этилган.
Мутахассислар фикрича, шаҳардаги бой спорт анъаналари, мухлислар фаоллиги ҳамда замонавий спорт инфратузилмаси Термизни мамлакатимизнинг жанубий ҳудудидаги йирик спорт марказларидан бирига айлантирмоқда.









