Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашининг йигирма биринчи сессияси бўлиб ўтди.
2026-04-28 17:00:00 / Янгиликлар

Бугун вилоят ҳокимлиги катта мажлислар залида ҳудудлардан сайланган Олий Мажлис сенати аъзолари, депутатлар, ташкилот ва бошқармалар бошлиқлари иштирокида Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашининг йигирма биринчи сессияси бўлиб ўтди.
Кун тартибида депутатлар томонидан 13 та масала кўриб чиқилиши белгиланган бўлиб, дастлаб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Сурхондарё вилояти минтақавий вакили томонидан 2025-йил давомида фуқароларни ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилган ишлари юзасидан Минтақавий вакил А.Артиковнинг маърузаси эшитилди.
Депутатлар кун тартибига киритилган масалалар юзасидан масъулларнинг ҳисобот ва ахборотларини тинглаб, ҳар бир масала юзасидан тегишли саволларига жавоб олишди ҳамда қарорлар қабул қилди.
Сессия иши "Сурхондарё" телерадиокомпанияси орқали тўғридан тўғри намойиш этилди.









