Мурожаатлар билан ишлашнинг янги тизими амалда: Жарқўрғонда Республика ишчи гуруҳи сайёр қабул ўтказди
2026-03-27 17:30:00 / Янгиликлар

Жорий йил 13-март куни Президентимиз раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини янги босқичга олиб чиқиш, жамоатчилик фикрини чуқур таҳлил қилиш масалалари муҳокама қилинди. Унда "Ҳар бир инсон ва хонадон муаммосини билиб, ўз вақтида кўмак бериш" тамойили барча даражадаги раҳбарлар — туман, шаҳар ва вилоят ҳокимлари, вазирлар ҳамда ҳудудий ташкилотлар раҳбарлари фаолиятининг бош мезони этиб белгиланди.
Шунга мувофиқ, аҳоли мурожаатлари билан ишлашни тубдан такомиллаштириш, фуқароларни қийнаётган муаммоларни манзилли ҳал этиш бўйича аниқ вазифалар юклатилди.
Мазкур топшириқлар ижроси доирасида Жарқўрғон туманида Республика ишчи гуруҳи томонидан сайёр қабул ташкил этилди. Унда Президент маслаҳатчисининг ўринбосари Пўлат Бобожонов, Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов ҳамда республика ва вилоят даражасидаги мутасаддилар иштирок этиб, аҳоли мурожаатларини тинглади.
Сайёр қабул давомида аҳолининг турли йўналишлардаги муаммоли масалалари кўриб чиқилиб, ечими юзасидан чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Янги тизим доирасида аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, ҳар бир муаммони чуқур ва манзилли ўрганиб, амалий ечимлар топиш устувор вазифа сифатида белгилаб олинди.









