Сурхондарё вилояти судига янги раис тайинланди
2026-03-07 12:00:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 3-мартдаги Фармонига мувофиқ, Толиб Сайдуллаевич Байзаков Сурхондарё вилояти суди раиси лавозимига тайинланди.
Шу муносабат билан бугун вилоят суди биносида янги раисни таништириш маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси Бахтиёр Исламов ва Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов иштирок этди.
Тадбирда вилоят ҳокими бугунга қадар Сурхондарё вилояти суди раиси сифатида фаолият юритган, ҳозирда пенсияга кузатилаётган Абулқосим Рўзиқуловнинг кўп йиллик самарали меҳнати ҳамда суд-ҳуқуқ тизимини ривожлантиришга қўшган муносиб ҳиссасини алоҳида эътироф этди.
Шунингдек, янги тайинланган раисга масъулиятли фаолиятида муваффақият ва юксак натижалар тилади.
Тадбирда суд органлари билан ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, қонун устуворлиги ва адолат тамойилларини таъминлаш борасидаги ишлар изчил давом эттирилиши таъкидланди.








