Термиз туманида "Тараққиёт ва етакчилик маскани" дастури ижроси ўрганилди
2026-01-26 23:55:00 / Янгиликлар

Президентимиз қарори билан тасдиқланган "Тараққиёт ва етакчилик маскани" дастури доирасида Термиз туманидан қўшимча бешта маҳалла танлаб олиниб, уларда "Янги Ўзбекистон қиёфасидаги маҳалла" консепсияси асосида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Инфратузилмани қисқа муддатда яхшилаш ва аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш мақсадида мазкур маҳаллаларга вилоят ҳамда туман ташкилотлари масъул этиб бириктирилган бўлиб, бажарилаётган ишлар сифат ва самарадорлик нуқтайи назаридан доимий назоратга олинган.
Бугун Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов раҳбарлигида ўтказилган муҳокамада маҳаллаларда амалга оширилаётган инфратузилма лойиҳалари ижроси ҳамда белгиланган вазифаларнинг бажарилиши атрофлича муҳокама қилинди.
Ушбу маҳаллаларда ички йўлларни таъмирлаш, ичимлик суви тармоқларини тортиш, пиёдалар йўлаклари барпо этиш, тунги ёритиш тизимини ўрнатиш ҳамда тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлашга қаратилган лойиҳалар тақдимоти кўриб чиқилди. Ҳар бир йўналиш бўйича аниқ кўрсатма ва тавсиялар берилиб, ишларни жадаллаштириш топширилди.






