Ўзбекистон ёш метрологлари халқаро танловда совринли ўринларни қўлга киритди
2026-06-17 15:00:00 / Янгиликлар

Аввал хабар берганимиздек, 16–17-июн кунлари Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳрида “Келажак бизники” (“За нами будущее”) шиори остида ИВ Халқаро илмий-амалий ёш олимлар ва мутахассислар анжумани бўлиб ўтди.
Мазкур анжуман доирасида ташкил этилган “МДҲнинг энг яхши ёш метрологи” I-Халқаро танловида МДҲга аъзо давлатлардан 40 нафар ёш метролог иштирок этди.
Танлов давомида иштирокчилар метрологиянинг илмий, амалий ҳамда рақамлаштириш йўналишлари бўйича топшириқларни бажариб, ўзларининг соҳавий билим ва кўникмаларини, шунингдек, лойиҳалари тақдимотларини намойиш этдилар.
Қувонарлиси, ушбу нуфузли танлов якунларига кўра, Ўзбекистон номидан иштирок этган Ўзбекистон Миллий метрология институти ходимлари юқори натижаларга эришиб, совринли ўринларни қўлга киритди.
Хусусан, илмий метрология йўналишида Таубалдиев Азамат фахрли И ўринни, метрологияни рақамлаштириш йўналишида эса Мухаммад Аминов Ахмадбек фахрли ИИ ўринни эгаллади.
Мазкур натижа ёш метрологларимизнинг илмий салоҳияти, касбий тайёргарлиги ҳамда мамлакатимизда метрология соҳасида ёш мутахассисларни қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган тизимли ишларнинг амалий самарасидир.
Ёш метрологларимизни ушбу ютуқ билан самимий табриклаймиз ва келгусидаги илмий-амалий фаолиятларида улкан муваффақиятлар тилаймиз!






