“МДҲнинг энг яхши ёш метрологи” I-Халқаро танлови ўз ишини бошлади
2026-06-16 14:00:00 / Янгиликлар

✅Бугун Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳрида “Келажак бизники” шиори остида ўтказилаётган ИВ-Халқаро илмий-амалий ёш олимлар ва мутахассислар анжумани доирасида “МДҲнинг энг яхши ёш метрологи” И-Халқаро танловининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
✅Мазкур нуфузли танлов МДҲнинг стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш бўйича Давлатлараро кенгаши ҳамда МДҲ Иқтисодий кенгаши қарорларига мувофиқ ташкил этилган бўлиб, унда МДҲга аъзо давлатлардан 40 нафар ёш мутахассис иштирок этмоқда.
✅Танловда Россия Федерациясидан 23 нафар, Беларус Республикасидан 5 нафар, Ўзбекистон Республикасидан 5 нафар, Қозоғистон Республикасидан 3 нафар, Озарбайжон Республикасидан 3 нафар ҳамда Туркманистондан 1 нафар вакил қатнашмоқда. Танлов Илмий қўмитасининг 2026-йил 30-апрелдаги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон номидан Ўзбекистон миллий метрология институти ходимлари — Исломбек Эргашев, Азамат Таубалдиев, Отабек Ражабов, Аҳмадбек Муҳаммадаминов ҳамда Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети вакили Руслан Кулуев танловда иштирок этиш учун саралаб олинди.
✅Шунингдек, Ўзбекистон томонидан танловнинг Илмий қўмитаси аъзолари — Климушин Геннадий ва Ҳикмат Маҳмудов ҳам иштирок этиб, тақдим этилган илмий ишларни баҳолаш ҳамда ғолиб ва совриндорларни аниқлаш жараёнида фаол қатнашмоқдалар. Мазкур халқаро танлов ва конференция ёш метрологларнинг илмий салоҳиятини намоён этиш, илғор тажрибаларни алмашиш, метрология соҳасидаги инновацион ғояларни қўллаб-қувватлаш ҳамда МДҲ давлатлари ўртасидаги профессионал ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.
✅Ўзбекистон миллий метрология институти жамоаси номидан танлов иштирокчиларига муваффақият, юксак натижалар ва янги илмий ютуқлар тилаймиз.




