Пенсия жамғармаси тизимида «Коррупцияга қарши курашиш ойлиги» ўтказилади
2025-10-28 09:25:00 / Жамғарма янгиликлари
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ижро этувчи аппаратининг 2025 йил 27-октабрдаги 23/2-38-сон буйруғига мувофиқ, жорий йилнинг 1 ноябрдан 30 ноябрга қадар «Коррупцияга қарши курашиш ойлиги» ўтказилади.
Ойликдан кўзланган мақсад – коррупцияга қарши курашиш тизими самарадорлигини ошириш, коррупциявий ҳаракатларни ўз вақтида аниқлаш, уларга барҳам бериш, уларнинг оқибатлари, келтириб чиқарувчи сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этишдан иборат.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси шу муносабат билан Пенсия жамғармаси тизимининг барча ходимларини ва фуқароларни ушбу ойликда фаол иштирок этишга чорлайди.
Коррупцияга қарши курашиш ва мурожаатлар билан ишлаш ойлигида коррупцияга қарши курашиш ва уни олдини олиш, ишларни меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ ташкил этиш, коррупция хавф-хатарлари ва манфаатлар тўқнашувини ўз вақтида аниқлаш ҳамда уларга чек қўйиш, қонун бузилиши ва коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар бериш каби қатор профилактик чораларни амалга оширилиши пенсия таъминоти соҳасида ижобий натижаларга эришилишига олиб келади.
Пенсия жамғармаси тизими ходимларининг коррупцион ҳуқуқбузарликлари ҳақида Пенсия жамғармасининг қуйидаги алоқа каналларига мурожаат қилишингиз мумкин:
Ишонч телефони: «1271»
Веб-сайт: gov.uz/pj
E-mail: pension_uz@imv.uz
Facebook: https://www.facebook.com/pensiyauzb
Instagram: https://www.instagram.com/pensiyauzb/
Телеграм боти: @pensiyauzbot
Алоқа каналлари орқали келиб тушган хабарлар бўйича мурожаатчи ҳақидаги барча маълумотлар сир сақланади.
