Иш стажи ва иш ҳақингиз тўғрисидаги маълумотларингизни рақамлашганлик ҳолатини доимий текшириб боринг.
2025-12-23 13:10:00 / Жамғарма янгиликлари

Ҳурматли фуқаролар!
Пенсиялар ахборот тизимларидаги электрон маълумотлар асосида тайинланишини ҳисобга олиб, Сиздан иш стажингиз, иш ҳақингиз ҳамда меҳнат дафтарчангиздаги мавжуд маълумотларни аввалдан рақамлаштириб боришингиз тавсия этилади.
Маълумотларни қандай рақамлаштириш мумкинлиги тўғрисида қуйидаги ҳавола орқали ўтиб тўлиқ маълумот олишингиз мумкин:
⏩ https://www.youtube.com/watch?v=oBTban6bPEA&t=57s
Шунингдек, маълумотларингиз рақамлашганлик ҳолатини my.gov.uz портали орқали мустақил текширишингиз мумкин.
Юқоридаги тавсияларга амал қилсангиз, келажакда сизга пенсия автоматик равишда муаммосиз тайинланади.
