Пенсия жамғармасига 2023 йил январь-декабрь ойларида қандай турдаги мурожаатлар келиб тушди?
2024-02-02 09:55:00 / Жамғарма янгиликлари
Пенсия жамғармаси томонидан мурожаатларни Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни талабларига мувофиқ ўз вақтида ҳамда сифатли ижро этилиши қатъи назоратга олинган.
Ҳудудлардан олинган маълумотларга асосан 2023 йил давомида жами 83 722 та ёки ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 60 750 тага ёки 42,0 % га камайган. Жумладан: 2 564 таси (3,1%) Пенсия жамғармаси ижро этувчи аппаратига, 14 054 таси (16,8%) жамғарманинг ҳудудий бошқармаларига, 67 104 таси (80,2%) туман (шаҳар) бўлимларига келиб тушган.
Мурожаатлар келиб тушиш манбаси бўйича 70 861 та (84,6%)си Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал ва Халқ қабулхоналари, 7 266 та (8,7%) си Бош прокуратура “Ишонч телефони”, 2 109 та (2,5%)си Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси “Ишонч телефони”, 262 та (0,3%) си Пенсия жамғармаси “Ишонч телефони” ҳамда 3 224 та(3,9%)си бошқа турли манбалар орқали келиб тушган.
Ўтган йил мобайнида мурожаатларни кўриб чиқиш натижаларига кўра, чора кўрилган мурожаатлар сони 22 тадан иборат, 82 948 та мурожаат бўйича умумий тушунтиришлар берилган, 231 таси тегишлилиги бўйича ваколатли ташкилотларга юборилган, 521 таси кўрмасдан қолдирилган.
Келиб тушган мурожаатлар мазмуни жиҳатдан қуйидаги йўналишлар бўйича тавсифланади:
- кам таъминланган оилаларга 18 ёшгача болалар нафақаси тайинлаш масаласида – 63 443 та (75,8 %);
- пенсия миқдорини кўриб чиқиш ва уни ошириб бериш масаласида – 5 908 та (7,1%);
- кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам тайинлаш масаласида – 4 433 та (5,3 %);
- пенсия тайинлаш масаласида – 4 133 та (4,9 %);
- пенсия ва нафақаларни тўлови масаласида – 1 852 та (2,2%);
- пенсия тайинлашда иш стажини ҳисобга олиш масаласида – 1 275 та (1,5%);
- пенсия тўлови тўхтатилиши ва ортиқча тўловлар масаласида – 685 та (0,8%);
- бир марталик моддий ёрдам тўлови масаласида – 195 та (0,2%);
- фуқаролардан келиб тушган таклифлар ва бошқа масалаларда – 1 798 та (2,1%) та.
Мурожаатларни кўриб чиқиш натижаларига кўра, 31 нафар ходимларга нисбатан интизомий жазо чоралари кўрилган. Жумладан, фуқароларнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлганлиги сабабли 25 нафар жамғарма ходимларига нисбатан “ҳайфсан”, 5 нафарига нисбатан ўртача иш ҳақига “жарима” интизомий жазо чоралари қўлланилиб, 1 нафар ходим лавозимидан озод қилинган.
Ҳудудлар бўйича таҳлил қилинганда, энг кўп мурожаатлар Самарқанд 11 933 та (14,3%), Қашқадарё 11 016 та (13,2%) ва Сурхондарё вилоятлари 8 244 та (9,8%) ни ташкил қилган.
Пенсия жамғармаси ижро этувчи аппарати, ҳудудий бошқармалар ва туман (шаҳар) бўлимлари томонидан фуқароларга пенсия ва нафақалар учун мурожаат қилиш тартиби, тайинлаш ва тўлаш муддатлари ва шартлари тўғрисида тушунтириш ва маълумотлар бериб борилмоқда.
Шу билан биргаликда пенсия қонунчилигидаги ўзгаришлар, давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлов жараёнидаги муаммоларнинг ечими тўғрисида тушунтиришаги ўзгаришлар, давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлов жараёнидаги муаммоларнинг ечими тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.
Манба: Пенсия жамғармаси матбуот хизмати
