Пенсия пулим тушадиган пластик картам муддати ўтиб қолди. Энди пенсиямни қандай оламан? Кимга мурожаат қилишим керак?
2025-04-22 17:30:00 / Жамғарма янгиликлари
Жавоб: Пенсияни пластик картада олувчи пенсионернинг банк пластик картаси муддати ўтиб қолган бўлса, зудлик билан янги пластик карта очтириш учун банкка мурожаат қилиши лозим.
Банк томонидан ариза қабул қилингандан сўнг пенсионерга янги пластик карта очилади ва кейинги ойдан бошлаб пенсионернинг пенсия маблағлари янги пластик картага туширилиб берилади.
Агарда пластик картанинг муддати ўтганлиги сабабли, ўша ой учун пенсия пули тўланмаган бўлса, кейинги ойнинг пенсиясига қўшиб тўлаб берилади.
