1 декабрдан пенсия ва нафақалар 7 фоизга оширилади.
2023-11-17 18:35:00 / Жамғарма янгиликлари
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 17 ноябрдаги “Иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги 196-сонли фармонига кўра, жорий йил 1 декабрдан пенсиялар ва ижтимоий нафақалар 7% га оширилмоқда. Яъни Фармонга мувофиқ:
- ёшга доир энг кам пенсия миқдори – 725 минг сўм;
- ногиронлик пенсияси миқдори - 800 минг сўм;
- ёшга доир нафақа, болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор (бўлган) оналарга бериладиган нафақа миқдори - 608 минг сўм;
- боқувчисини йўқотганлик нафақаси олувчи оиланинг бир нафар аъзосига 682 минг сўм ва кейинги ҳар бир оила аъзосига 212 минг сўмдан;
- ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларга бериладиган нафақа, 18 ёшдан катта болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа миқдори миқдори - 800 минг сўм.
Президентнинг фармони натижасида 4,5 млн нафар фуқароларнинг пенсия ва нафақалари миқдори кўпаяди.
