Ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болага ва (ёки) унинг қонуний вакилига нафақа қандай тайинланади?
2023-10-26 09:50:00 / Жамғарма янгиликлари
Ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болалар ҳамда парваришлаш нафақаси электрон маълумотлар асосида “проактив шакл”да тайинланади.
Бу қандай амалга оширилади?
Биринчи босқичда фуқарога ногиронлик белгиланганидан ёки ОИВ аниқланганидан сўнг Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан ногиронлиги бўлган 18 ёшгача бола ва унинг қонуний вакили тўғрисидаги маълумотларни Пенсия жамғармасининг “Пенсия” ахборот тизимига юборади.
Иккинчи босқичда, Пенсия жамғармасининг “Пенсия” дастурий мажмуаси қонуний вакилни ногиронлиги бўлган 18 ёшгача бола билан қариндошлик муносабатларини ўрганиш учун Адлия вазирлигига ҳамда васийси ёки ҳомийси эканлигини ўрганиш учун Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига электрон сўровлар юборади.
Учинчи босқичда, Адлия вазирлиги ва Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги қонуний вакил тўғрисидаги маълумотларни Пенсия жамғармаси бўлимига юборади.
Тўртинчи босқичда, Пенсия жамғармаси бўлими:
- келиб тушган маълумотлар асосида нафақа тайинлаш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади;
- нафақа тайинланган тақдирда мурожаат қилувчига нафақа тайинланган муддат, нафақа миқдори, нафақани қачон ва қаердан олиш тўғрисида СМС-хабар юборади;
- нафақа тайинлаш рад этилган тақдирда рад этиш сабаблари тўғрисида мурожаат қилувчига СМС-хабар юборади.
Нафақа тайинлашда Пенсия жамғармаси ходимлари иштирок этмайди. Барча жараёнлар автоматик тарзда амалга оширилади ва нафақа тайинлаш учун 30-40 сония вақт сарфланади.
