Коррупцияга қарши аёвсиз кураш олиб борамиз
2023-08-29 10:30:00 / Жамғарма янгиликлари

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси тизимида коррупциянинг салбий оқибатлари, ўз келажаги учун тўсиқ бўлиши ҳамда коррупцион жиноятлар билан боғлиқ масалалар юзасидан Пенсия жамғармасининг Жиззах вилояти бошқармаси ва туман (шаҳар) бўлимларининг барча ходимлари иштирокида “Коррупцияга қарши аёвсиз кураш олиб борамиз” шиори остида давра суҳбати ўтказилди.
Мазкур тадбирга Жиззах вилояти ИИБ коррупцияга қарши курашиш бўлими бошлиғи А.Мусурмонқулов таклиф этилиб коррупцияга қанчалик ёмон иллат эканлиги унга қўл урганлар учун албатта жазо муқаррарлигини тушунтирди.
Тадбир сўнгида соҳа ходимларини қизиқтирган саволларига жавоблар берилди.
Шу ўринда, Пенсия жамғармаси Жиззах вилояти бошқармаси масъуллари коррупцияга қарши курашиш юзасидан кенг жамоатчилик билан ҳамкорлик учун Пенсия жамғармасининг “11-40” ҳамда бошқармада ташкил қилинган (99) 202-11-40 ишонч телефонлари доимий фаолият кўрсатаётганлигини эслатиб ўтади.


