Пенсия жамғармаси “Ишонч телефони”га 2023-йил январь-июль ойлари давомида қандай мурожаатлар келиб тушди?
2023-08-11 10:20:00 / Жамғарма янгиликлари
Пенсия жамғармаси томонидан фуқароларнинг мурожаатлари Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ ўз вақтида ҳамда сифатли ижро этилиши қатъий назоратга олинган.
Шу ўринда рақамларга эътибор қаратадиган бўлсак, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси “Ишонч телефони”га 2023-йил январь-июль ойлари давомида Пенсия жамғармаси тизими “Ишонч телефони”га 201 402 та мурожаатлар келиб тушган. Шундан, 201 279 та мурожаатлар бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилган, 123 та мурожаатлар бўйича қўшимча ўрганишни талаб қилганлиги муносабати билан ижро учун қабул қилинган.
Мурожаатлар кесимида таҳлил қилинганда, 27,6 фоизи (55 489 та) пенсия таъминоти масаласида, 70,4 фоизи (141 928 та) кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси ва моддий ёрдам масаласида, 2,0 фоизи (3 945 та) бошқа масалалар юзасидан мурожаатлар ва 40 та ходимларнинг хатти-ҳаракати масаласида келиб тушган.
Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси “Ишонч телефони”га келиб тушган мурожаатлардаги масалалар ўрганилиб, келгусида уларнинг сонини камайтириш, такрорий мурожаатларни олдини олиш мақсадида Пенсия жамғармаси ижро этувчи аппарати ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан 2023-йил январь-июль ойлари давомида 13 061 маротаба сайёр қабул учрашувлари ўтказилди.
Жумладан, ижро этувчи аппарат томонидан 28 маротаба, ҳудудий бошқармалар томонидан 378 маротаба, туман(шаҳар) бўлинмалари томонидан 12 655 маротабани ташкил этади.
Пенсия жамғармаси ижро этувчи аппарати, ҳудудий бошқармалар ва туман (шаҳар) бўлимлари томонидан фуқароларга пенсия ва нафақалар учун мурожаат қилиш тартиби, тайинлаш ва тўлаш муддатлари ва шартлари тўғрисида тушунтириш ва маълумотлар бериб борилмоқда. Шу билан биргаликда, буджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан пенсия ва нафақа олувчиларга қулайлик яратиш ҳамда кекса ёшдаги фуқаролар учун Пенсия жамғармасига келмасдан мурожаат қилиш, маълум вақтларини тежаш мақсадида, “Ишонч телефони” 11-40 қисқа рақами меҳнат қонунчилигида белгиланган тартибда (дам олиш кунлари ва тушлик танаффусларини ҳисобга олган ҳолда) фаолият кўрсатиб келмоқда ва ҳозирги кунда такомиллаштирилиб борилмоқда.
Манба: Пенсия жамғармаси матбуот хизмати
