Самарқандда коррупцияга қарши курашиш ойлиги давом этмоқда
2026-11-11 16:00:00 / Жамғарма янгиликлари
Бюжетдан ташқари Пенсия жамғармаси Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда унинг 16 та туман ва шаҳар бўлимида 1–30 ноябрь кунлари “Коррупцияга қарши курашиш ойлиги” доирасида профилактик ва тарғибот тадбирлари олиб борилмоқда.
Ойликнинг асосий мақсади — пенсия таъминоти тизимида коррупциявий ҳолатларнинг олдини олиш, ходимларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш, фуқароларга кўрсатилаётган хизматларнинг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлашдан иборат.
Мазкур тадбирлар доирасида ходимлар иштирокида тушунтириш ишлари ва давра суҳбатлари ташкил этилиб, манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш, хизмат интизомига риоя этиш ҳамда коррупциявий хавф-хатарларни камайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Шунингдек, пенсия тайинлаш ва тўлаш жараёнларида қонунийликни таъминлаш, фуқароларнинг мурожаатларини холисона кўриб чиқиш ҳамда ортиқча бюрократик тўсиқларни бартараф этиш юзасидан ички назорат тадбирлари олиб борилмоқда.
Фуқаролар коррупцияга оид ҳолатлар юзасидан Пенсия жамғармасининг “1271” қисқа рақамли ишонч телефонига, шунингдек, Самарқанд вилояти бошқармасининг (66) 233-47-50 ва (66) 231-11-66 телефон рақамларига мурожаат қилишлари мумкин.
Зеро, пенсия таъминотида ҳалоллик ва шаффофлик — фуқаролар ишончи ҳамда адолатли хизмат кўрсатишнинг муҳим кафолатидир.
Пенсия жамғармаси Самарқанд вилояти бошқармаси
Манба: Пенсия жамғармаси матбуот хизмати
