ТАЖРИБА ҲУДУДЛАРДА ПЕНСИЯ ХИЗМАТЛАРИ ҚАНДАЙ КЎРСАТИЛАДИ?
2026-10-21 20:00:00 / Жамғарма янгиликлари
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 19 октябрдаги 576-сон Қарори билан тажриба ҳудудларда фуқароларга пенсия хизматларини кўрсатиш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
БИРИНЧИ БОСҚИЧ - ФУҚАРО (ПЕНСИОНЕР) МУРОЖААТИ
Фуқаро (пенсионер) пенсияга оид хизматлардан фойдаланиш учун Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимидаги хизмат кўрсатувчи ходимга мурожаат қилади.
Масалан:
пенсия тайинлаш ёки қайта ҳисоблаш;
пенсия турини ўзгартириш;
тўхтатилган пенсия тўловини тиклаш;
пенсияга бўлган ҳуқуқни тасдиқлаш;
пенсия гувоҳномасини олиш ва бошқа хизматлардан фойдаланиш бўйича мурожаат қилиши мумкин.
Эслатма: Проактив тарзда (автоматик) пенсия тайинлаш учун алоҳида мурожаат талаб этилмайди.
ИККИНЧИ БОСҚИЧ — ҲУЖЖАТЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ
Тажриба ҳудуддаги Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими ходими:
Ариза ва ҳужжатларни қабул қилади, фуқарони Face-ID орқали электрон рўйхатга олади;
Ариза қабул қилинганлиги ҳақида тилхат беради ва ҳужжатларни электрон шаклда ҳудудий бошқармага юборади;
Зарур ҳолларда ҳужжатларни ўрганади ва уларнинг асл нусхаларини комиссияга юборади.
УЧИНЧИ БОСҚИЧ — ПЕНСИЯ БЎЙИЧА ҚАРОР ҚАБУЛ ҚИЛИШ
Тажриба ҳудуддаги махсус комиссия томонидан ҳужжатлар кўриб чиқилади.
1–10 иш кунида — пенсия тайинлаш, қайта ҳисоблаш, пенсия турини ўзгартириш ва тўловларни ташкил этиш ишларини амалга оширади.
5–10 иш кунида — пенсия тайинлаш ёки рад этиш бўйича қарор қабул қилади. Зарурат бўлса, жойига чиқиб ҳолатни ўрганиши мумкин.
Қайтарилиши лозим бўлган ҳужжатларнинг асл нусхаларини қарор қабул қилинганидан кейин 10 кун ичида почта орқали фуқарога юборади.
Пенсия ва бошқа тўловлар учун тўлов қайдномаларини ҳар ойнинг 5-санасига қадар шакллантириб, банкларга электрон тарзда юборади.
Натижада, фуқароларнинг вақти тежалади, ортиқча оворагарчиликлари олди олинади ҳамда пенсия хизматлари янада қулай бўлади!
