Хорижда ишлаяпсизми? Келажакдаги пенсиянгиз ҳақида ҳам ўйланг!
2026-10-08 20:10:00 / Жамғарма янгиликлари
Айрим Ўзбекистон Республикаси фуқаролари чет элда меҳнат фаолияти юритишади ва уларда пенсия борасида табиий савол туғилади: "Мен чет элда ишлайман. Пенсия ёшига етсам менга пенсия тайинланадими?"
Агар сиз чет элда меҳнат қилаётган бўлсангиз, Пенсия жамғармасига ихтиёрий ижтимоий солиқ тўлаб боришингиз мумкин. Ушбу ижтимоий солиқ тўланган даврлар иш стажига қўшилади ва келгусида сизга пенсия тайинланишига имконият яратади.
Ижтимоий солиқ қандай тартибда ва қанча миқдорда тўланиши бўйича батафсил маълумот билан бу ерда танишишингиз мумкин.
