Бюрократияга қарши курашда сизнинг овозингиз муҳим!
2026-09-18 12:00:00 / Пресс-релизлар

«Бюрократияни бартараф этиш – 2030» дастури доирасида Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлиги томонидан «Бюрократиясиз Ўзбекистон» оммавий ташаббуси амалга оширилмоқда.
Мақсад — фуқаролар ва тадбиркорларнинг фикр-мулоҳазалари асосида ортиқча бюрократик жараёнларни қисқартириш ва давлат хизматларини соддалаштириш.
Сизни чарчатган ортиқча ҳужжат ёки чўзилган жараён борми? Бизга хабар беринг — ҳар бир муаммо ўзгариш учун имкониятдир.
Ўз таклифларингиз билан ислоҳотларга ҳисса қўшинг.




