Жиззах шаҳрида "Раҳбар ва ёшлар" учрашуви ташкил этилди.
2025-06-30 / Воқеалар тақвими

Жорий йилнинг 28 июнь куни Жиззах шаҳрида "30 июнь - Ёшлар куни" муносабати билан Пенсия жамғармаси тизим ёшлари иштирокида байрам тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда Пенсия жамғармаси раҳбарияти сўзга чиқиб ёшларни байрам билан қутлади.
Бунда мамлакатимизда ёшлар учун яратилаётган имкониятлар, тизимда ёшлар салмоғи ортиб бораётганлиги, "Устоз-шогирд" анъанасининг йўлга қўйилганлиги, Президент ташаббуслари ва давлат сиёсатида ёш авлодга қаратилаётган эътибор ҳақида алоҳида тўхталиб ўтилди.
Тадбир давомида Пенсия жамғармасининг ёш ходимлари ўзларини қизиқтирган саволларига раҳбарият томонидан батафсил жавоблар олишди. Суҳбат эркин ва самимий муҳитда ўтиб, барча тадбир иштирокчилари ўз фикр ва таклифлари билан ўртоқлашди.
Ўз навбатида меҳнат фаолияти давомида катта ютуқларга эришган ёшлар тақдирланишди.
Шунингдек, Пенсия жамғармаси ижро этувчи аппарати ходимлари бошчилигида ёшларнинг вақтларини мароқли ўтказиш мақсадида Жиззах шаҳридаги Зулфияхоним ва Шароф Рашидов музейларига ҳамда Зомин сиҳатгоҳига ташрифлар уюштирилди.





