Нега айримлар юқори, бошқалар эса кам пенсия олади? Пенсия миқдорини нима белгилайди?
2026-08-24 17:55:00 / Жамғарма янгиликлари
"Умрим меҳнатда ўтди, нега пенсиям кам?", "Ҳамкасбим билан бирга ишлаганмиз, нега унинг пенсияси кўпроқ?" каби саволлар фуқароларда кўп учрайди.
Чунки пенсия миқдори фақат неча йил ишлаганингизга боғлиқ эмас. Уни белгилашда:
расмий иш стажи;
расмий ҳисобланган иш ҳақи;
пенсия ҳисоблаш учун танланган иш ҳақи даври;
қонунчиликда белгиланган имтиёз ва устамалар;
ахборот тизимларидаги маълумотлар муҳим аҳамиятга эга.
Амалда пенсия ҳисоблашда сўнгги 10 йиллик меҳнат фаолияти давомидаги энг юқори иш ҳақи олинган кетма-кет 5 йиллик давр инобатга олинади
Шу сабабли бир жойда ва бир хил лавозимда ишлаган икки фуқаронинг пенсия миқдори турлича бўлиши мумкин.
Энг муҳими, келажакдаги пенсия пенсия ёшига етганда эмас, меҳнат фаолияти давомида шаклланади. Норасмий ишлаш, иш ҳақининг бир қисмини "конвертда" олиш ёки меҳнат стажи ҳақидаги маълумотларни текширмаслик кейинчалик пенсия миқдорига таъсир қилиши мумкин.
Шунинг учун my.gov.uz портали орқали рақамлаштирилган меҳнат стажингиз, расмий иш ҳақингиз ва жамғариб бориладиган пенсия тизимига ўтказилган бадалларни мунтазам текшириб боринг.
Эртанги пенсиянгиз учун бугундан ҳаракат қилинг!
