Коррупция ва унинг оқибатлари
2024-09-09 16:25:00 / Жамғарма янгиликлари

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги хузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Тошкент шаҳар бошқармаси ташаббуси билан барча туман бўлимларида Прокуратура, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, Ички ишлар органлари ва диний идора вакиллари ҳамкорлигида “Коррупция ваунинг оқибатлари” шиори остида амалий учрашувлар ташкил этилди.
Учрашувлар ҳуқуқни мухофаза қилувчи органларнинг масъул ходимлари ҳамда Пенсия жамғармаси вилоят бошқармаси бошлиғи А.Султанов бошчилгида ўтказилди. Учрашувда шаҳар Пенсия жамғармаси бошқармаси ҳамда туман бўлим бошлиқлари ва барча ходимлари иштирок этишди.
Демократик ислоҳотлар ривожланиб бораётган бир пайтда давлат хизматчилари томонидан порахўрлик, мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш билан боғлиқ жиноятларнинг содир этилиши ҳокимиятнинг обрўсизланишига, давлатнинг сиёсий, иқтисодий, ҳуқуқий тизимига путур етишига, натижада амалдаги ҳокимиятга нисбатан норозиликка сабаб бўлади. Коррупциянинг мамлакатда ривожланиши эса ўша давлатнинг иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий таназзулига олиб келади.
Шуни таъкидлаш лозимки, коррупция жинояти ҳар қандай жиноят каби давлат ва жамиятнинг барқарорлиги, тинчлиги, айниқса тараққиёти учун хавфли иллат ҳисобланади. Унга қарши нафақат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, балки кенг жамоатчилик билан ҳамкорликда курашсаккина бу иллатнинг илдизини қуритишга эриша оламиз.
Шу ўринда, Пенсия жамғармаси Тошкент шаҳар бошқармаси масъуллари коррупцияга қарши курашиш юзасидан кенг жамоатчилик билан хамкорлик учун Пенсия жамғармасининг “12-71” ҳамда бошқармада ташкил қилинган (71) 250-51-88 ишонч телефонлари доимий фаолият кўрсатаётганлигини эслатиб ўтади.



