Пенсиянгизни нақд шаклга ўтказмоқчимисиз? Буни онлайн амалга оширинг.
2026-08-12 19:05:00 / Жамғарма янгиликлари

Пенсия жамғармаси томонидан my.gov.uz порталида мазкур онлайн хизмат ишга туширилган.
Ушбу хизматдан фойдаланган ҳолда уйдан чиқмасдан туриб ҳам пенсиянгизни нақд шаклга ўтказишингиз мумкин.
Бунда Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимига мурожаат қилишингиз шарт эмас.
Барчаси тез, қулай ва жуда осон.
