Пенсия жамғармасининг ҳудудий бошқарма бошлиқлари тайинланди.
2026-08-03 19:05:00 / Жамғарма янгиликлари

- Артиков Баходиржон Маҳкамович бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Андижон вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бунга қадар Б.Артиков Пенсия жамғармаси ижро этувчи аппаратининг Ички аудит бошқармаси бош мутахассиси сифатида фаолият юритиб келаётган эди.
- Ходжимуротов Зафар Зарипович бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Қашқадарё вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бунга қадар З.Ходжимуротов Пенсия жамғармаси Қашқадарё вилояти бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
- Умаров Авзалжон Ёдгорали ўғли бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Наманган вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бунга қадар А.Умаров Наманган вилояти Чуст тумани Иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғининг молия ва бюджет масалалари бўйича ўринбосари сифатида фаолият юритиб келаётган эди.
- Ражабов Суюн Исмаилович бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Сурхондарё вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бунга қадар С.Ражабов Пенсия жамғармаси Сурхондарё вилояти бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
- Рўзиев Муҳиддин Муротбекович бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бунга қадар М.Рўзиев Пенсия жамғармаси Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
