2023 йил июль ойи пенcия ва нафақа тўловлари тўлиқ молиялаштирилди
2023-07-04 20:30:00 / Жамғарма янгиликлари
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан жорий йилнинг июль ойи тўлов рўйхатларига киритилган 4,5 млн. нафар пенсия ва нафақа олувчилар учун талаб этилган маблағлар 4 июль кунига қадар тижорат банкларига тўлиқ молиялаштирилиб берилди.

Амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқ пенсия ва нафақа пулларини нақд шаклда олувчиларга жорий ой тўловлари тасдиқланган графикларга асосан Халқ банкининг сайёр кассалари томонидан етказиб берилишини маълум қиламиз.
