Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида пенсия таъминоти тўғрисидаги Битим имзоланди.
2026-07-30 16:15:00 / Жамғарма янгиликлари
2026 йил 30 июл куни Чўлпон-Ота шаҳрида ўтказилган олий даражадаги учрашув доирасида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қирғизистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ўртасида Давлат ижтимоий суғуртаси ва пенсия таъминоти тўғрисидаги Битим имзоланди.
Битимга мувофиқ:
- Битим кучга кирганидан кейин орттирилган иш стажи учун пенсияни тегишли стаж орттирилган давлат тайинлайди ва тўлайди.
- фуқаро бошқа Томон ҳудудига кўчиб ўтган тақдирда ҳам тайинланган пенсиясини олишда давом этади;
- дафн этиш нафақаси пенсионер вафот этган вақтда доимий яшаган давлат қонунчилиги асосида тайинланади;
