Пенсия жамғармаси ва Санкт-Петербург давлат университетининг Тошкент шаҳридаги филиали ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
2026-07-13 18:30:00 / Жамғарма янгиликлари

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ҳамда Санкт-Петербург давлат университетининг Тошкент шаҳридаги филиали ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Меморандумнинг асосий мақсади — таълим ва амалиёт ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, талабаларнинг ишлаб чиқариш амалиётини самарали ташкил этиш, уларнинг назарий билимларини амалий кўникмалар билан бойитиш ҳамда пенсия таъминоти соҳасида амалий тажриба орттириш учун кенг имкониятлар яратишдан иборат.
Учрашув давомида талабаларни Пенсия жамғармаси фаолиятига кенг жалб этиш, қўшма илмий-амалий лойиҳаларни амалга ошириш, инновацион ташаббусларни қўллаб-қувватлаш ҳамда юқори малакали кадрлар тайёрлаш масалалари муҳокама қилинди.
Мазкур ҳамкорлик таълим ва амалиёт интеграциясини янада кучайтириш, ёш мутахассисларнинг касбий салоҳиятини ошириш ҳамда пенсия таъминоти тизими учун рақобатбардош кадрлар тайёрлашга ёрдам беради.
Шунингдек, ушбу меморандум икки томонлама ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш ва келгусида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш учун мустаҳкам асос бўлиб хизмат қилади.

