9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан «Инсон қадри азиз, хотираси муқаддас» мавзусида жорий йилнинг 2 май куни Ғалаба боғи ёдгорлик мажмуасидаги «Миллат фидойилари» монументига маънавий-маърифий экскурция ташкил этилди.
2026-05-02 18:05:00 / Жамғарма янгиликлари

Мазкур ташриф давомида жамоа аъзолари Ватан озодлиги йўлида жон фидо қилган аждодларимиз хотирасини ёд этиб, уларнинг жасорати ва матонати олдида ҳурмат бажо келтирдилар. Экскурция давомида тарихий ёдгорликлар, рамзий ҳайкаллар ва экспозициялар орқали Иккинчи жаҳон уруши йилларидаги оғир синовлар, халқимизнинг фидойилиги ва мардлиги ҳақида батафсил маълумотларга эга бўлинди. Бу эса иштирокчиларда тарихга бўлган қизиқиш ва ҳурматни янада мустаҳкамлади.
Бундай экскурциялар ходимларга бир қатор муҳим жиҳатларни беради. Аввало, улар жамоада ватанпарварлик туйғусини кучайтиради, миллий қадриятлар ва тарихий меросимизга ҳурмат руҳини шакллантиради. Шунингдек, жамоа аъзолари ўртасида ўзаро ҳамжиҳатлик, бирдамлик ва ижтимоий фаолликни оширади. Кундалик иш жараёнидан бироз чекиниб, маънавий бойиш имконини яратади ҳамда ходимларнинг руҳий ҳолатига ижобий таъсир кўрсатади.
Шу билан бирга, бундай маънавий-маърифий тадбирлар ходимларда масъулият ҳиссини янада кучайтириб, уларни ўз фаолиятига сидқидилдан ёндашишга ундайди. Зеро, аждодларимизнинг жасорати ва фидойилиги бугунги тинч ва фаровон ҳаётимизнинг асоси эканини чуқур англаш ҳар бир инсон учун муҳим сабоқдир.





