2026 йил апрель ойида пенсия тўловларини нақдсиз шаклда олувчиларга маблағлар тўлиқ молиялаштирилди.
2026-04-05 10:00:00 / Жамғарма янгиликлари
Пенсия жамғармаси томонидан жорий йилнинг апрель ойи тўлов рўйхатларига киритилган 4,3 млн нафар пенсия олувчилар учун талаб этилган маблағлар тижорат банкларига молиялаштирилиб берилди.
Ўз навбатида пенсия тўловларини нақд пулсиз шаклда олувчи 3,8 млн нафар (ёки жами олувчиларнинг 89 фоизи) фуқароларнинг банк карталарига маблағлар тўлиқ юклаб берилиши таъминланди.
Амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқ пенсияни нақд шаклда олувчиларга пенсия пуллари 4 апрель кунидан бошлаб тасдиқланган графикларга асосан Халқ банкининг сайёр кассалари томонидан етказиб берилишини маълум қиламиз.
