Коррупцияга қарши кураш — ҳар бир фуқаронинг бурчи!
2026-04-01 14:50:00 / Жамғарма янгиликлари

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ходимлари иштирокида “Коррупцияга қарши кураш – ҳар бир фуқаронинг бурчи!” мавзусида амалий семинар ўтказилди.
Мазкур тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси прокуратурасининг бўлим катта прокурори Н. Юлдашев таклиф этилди.
Учрашувда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган вакили иштирок этиб, бугунги кунда коррупция жамият ривожига жиддий тўсқинлик қилаётган долзарб муаммо эканини алоҳида таъкидлади. Ушбу иллатни бартараф этишда шаффофликни таъминлаш, қонун устуворлигини мустаҳкамлаш ҳамда жамоатчилик назоратини кучайтириш муҳим аҳамият касб этиши қайд этилди.
Шунингдек, ҳар бир фуқаро ҳалоллик тамойилларига амал қилган ҳолда коррупцияга қарши курашда фаол иштирок этса, жамиятда адолатни қарор топтириш мумкинлиги алоҳида урғуланди. Зеро, коррупцияга қарши кураш фақат давлат органларининг вазифаси бўлиб қолмасдан, балки ҳар бир фуқаронинг муҳим бурчи ҳисобланади.
Тадбир давомида ўқув-семинар иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар ҳамда таклиф ва мулоҳазаларини билдирдилар.
Шу билан бирга, Пенсия жамғармаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси масъуллари томонидан коррупцияга қарши курашишда кенг жамоатчилик билан ҳамкорлик муҳим экани таъкидланиб, мурожаатлар учун ишонч телефонлари – “12-71” ҳамда (61) 222-54-01 рақамлари доимий равишда фаолият юритаётгани эслатиб ўтилди.



