Ўзини ўзи банд қилган битирувчилар ижтимоий солиқни тўлаш орқали меҳнат стажига эга бўлиши мумкин.
2026-03-31 10:25:00 / Жамғарма янгиликлари
Олий ва ўрта махсус таълим муассасаларини тамомлаб, расман ишга жойлашмаган битирувчилар мустақил равишда ўз меҳнат стажини шакллантириш имкониятига эга.
Бунинг учун Солиқ мобил иловаси орқали ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтиш ва ижтимоий солиқ тўлаш талаб этилади.
Ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхати бу ерда.
Таъкидлаш жоизки, ўзини ўзи банд қилган шахслар учун ижтимоий солиқни тўлаш ихтиёрий ҳисобланади. Шу билан бирга меҳнат стажи ҳисобга олиниши учун айнан ушбу тўлов муҳим шарт саналади.
Ўзини ўзи банд қилганлар учун ижтимоий солиқ бир йилда БҲМнинг камида 1 баравари миқдорида тўланади. Шунингдек, тўловнинг белгиланган миқдордан кўпроқ тўланиши, бу келгусида пенсия миқдорига бевосита ижобий таъсир кўрсатади.
Ижтимоий солиқни банк тўлов иловалари ёки Солиқ мобил иловаси орқали амалга ошириш мумкин. Муҳими, ижтимоий солиқ ўз вақтида тўлангандагина ушбу давр меҳнат стажига қўшилади. Акс ҳолда, мазкур давр стаж сифатида ҳисобга олинмайди.
