Наврўз руҳидаги бунёдкорлик ва ҳамжиҳатлик
2026-03-21 11:40:00 / Жамғарма янгиликлари

Наврўз умумхалқ байрами юртимизда нафақат янгиланиш ва яшариш тимсоли, балки меҳр-оқибат, бирдамлик ва эзгу анъаналарнинг ёрқин ифодасидир. Шу муносабат билан Пенсия жамғармасининг туман ва шаҳар бўлимлари ходимлари томонидан ташкил этилган умумхалқ ҳашари юқори руҳда ва кўтаринки кайфиятда ўтказилди.
Мазкур хайрли тадбирда жамоа аъзолари фаол иштирок этиб, атроф-муҳитни ободонлаштириш, ҳудудларни тозалаш ҳамда кўкаламзорлаштириш ишларига муносиб ҳисса қўшдилар. Ҳашар жараёнида нафақат ҳудудлар тартибга келтирилди, балки жамоа ичидаги ҳамжиҳатлик, ўзаро ҳурмат ва меҳр-оқибат муҳити янада мустаҳкамланди.
Наврўз байрамининг асосий ғоялари – покланиш, янгиланиш ва эзгуликка интилиш ушбу тадбирда ўзининг амалий ифодасини топди. Ҳар бир ходимнинг фидойилиги ва ташаббускорлиги орқали ҳудудлар янада обод, яшил ва файзли масканга айланди.
Шунингдек, 21 март – Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан «Экология ва ёшлар» ҳамда «Наврўз сайли» каби маданий-маърифий тадбирлар ташкил этилди. Ушбу тадбирлар орқали ёшлар ўртасида экологик маданиятни оширилди, миллий қадриятларни тарғиб қилинди ҳамда байрам шукуҳи кенг нишонланди.
Бундай эзгу ташаббуслар жамиятимизда бирлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаб, юртимиз равнақи йўлида хизмат қилиши шубҳасиз.




