Коррупцияга қарши курашиш барчамизнинг бурчимиз
2024-06-19 19:45:00 / Жамғарма янгиликлари

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Самарқанд вилоят бошқармаси томонидан “Коррупцияга қарши курашиш барчамизнинг бурчимиз” мавзусида ташкил этилган ўқув-семинарда Пенсия жамғармаси вилоят бошқармаси ва Самарқанд шаҳар ходимлари бевосита ҳамда вилоятнинг барча туман (шаҳар) бўлимлари ходимлари ZOOM платформаси орқали иштирок этишди.
Мазкур ўқув-семинарида Самарканд вилоят ИИБ Коррупцияга курашиш бўлими ўта муҳим ишлар бўйича тезкор вакиллари подполковник О.Шакаров ва капитан Х.Садуллаев, Самарканд шаҳар прокурори катта ёрдамчиси адлия маслахатчиси О.Обилов, Диний ишлар бўйича қўмитанинг Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи С.Баймуродовлар таклиф этилди.
Коррупция ҳар қандай жамиятнинг иқтисодий, ижтимоий, маънавий ҳаётига хавф солади, мамлакатни, давлатни, миллатни тараққиётига тўсиқ бўлишини, минг афсус билан жамиятда шундай иллатлар борлиги, улар маълум бир соҳа эмас, балки бутун жамият тараққиётига хизмат қилиб келаётган ислоҳотларга тўғаноқ бўлишини, давлатни ич ичидан емириши мумкинлигини, бу иллат Коррупция ва порахўрлик-деб айтилишини маълум қилиб, бюжетдан ташқари Пенсия жамғармаси тизимида коррупцияга қарши муросасизлик билан курашиш ва унинг олдини олиш бўйича ишлар олиб бораётганлигини, бундан кейин янада кучайтирилган ҳолда олиб борилишини айтиб ўтилди.
Таклиф этилган меҳмонлар сўзга чиқиб, коррупция иллати “Нафсимиз” билан боғлиқлигини, коррупциявий жиноятлатларга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг бир қатор моддаларида жазо муқаррарлиги таъкидланди.
Шу ўринда, Пенсия жамғармаси Самарқанд вилояти бошқармаси масъуллари коррупцияга қарши курашиш юзасидан кенг жамоатчилик билан ҳамкорлик учун Пенсия жамғармасининг “12-71” ҳамда бошқармада ташкил қилинган (66) 231-11-66 ишонч телефонлари доимий фаолият кўрсатаётганлигини эслатиб ўтади.




