«Гендер тенглиги - демократик ислоҳотларнинг муҳим мезони»
2026-03-10 21:55:00 / Жамғарма янгиликлари

Пенсия жамғармаси ижро этувчи аппаратида Хотин-кизлар масалалари бўйича бошланғич ташкилоти ташаббуси билан «Гендер тенглиги - демократик ислоҳотларнинг муҳим мезони» мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
Мазкур семинарда Тошкент давлат юридик университетининг Халқаро ҳуқуқ ва инсон ҳуқуқлари шўъбаси доценти Абдуллаева Дилфуза иштирок этди. Давра суҳбатида мутахассис томонидан республикамизда аёллар ва болаларга нисбатан зўравонликларни олдини олиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар, қонунчилик нормалари ҳақида маълумотлар берилди.
Шунингдек, давра суҳбатида фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тизимида ҳамда Пенсия жамғармаси тизимида гендер тенглик ва аёлларни қўшимча қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича амалга оширилаётган ишлар таъкидлаб ўтилди.






