Коррупция- тараққиётга таҳдид!
2026-03-04 14:35:00 / Жамғарма янгиликлари

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги хузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Самарқанд вилоят бошқармаси ҳамда туман шаҳар бўлим бошлиқлари иштирокида “Коррупция- тараққиётга таҳдид” мавзусида ўқув семинари ўтказилди.
Ўқув семинарида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Ижро этувчи аппарати коррупцияга қарши курашиш бўлими бошлиғи А. Ахмедов иштирок этди.
Коррупция маълум бир соҳага эмас, балки бутун жамият тараққиётига тўғоноқ бўлади. Айнан шу иллат сабабли кўплаб давлатларнинг инқирозга юз тутгани ҳам тарихдан маълум.
Коррупция бу – мансаб мавқеидан шахсий мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлган жиноят тури ҳисобланади. Аксарият ҳолларда коррупция деганда давлат хизматчилари томонидан шахсий манфаатларни кўзлаб, бойлик орттириш мақсадида халқдан пора олиш, қонунга хилоф пул даромадларини қўлга киритиш тушунилади. Аммо, умуман олганда, давлат амалдорларигина эмас, балки, давлат ташкилотида ишламайдиган фуқаролар ҳам коррупцияга доир муносабатларнинг иштирокчилари бўлиши, пора пул эмас, балки бошқа нарса эвазига маълум хизматни амалга оширишлари мумкин.
Бугунги кунда республикамизда жиноятчиликнинг сабабларини аниқлаш чоралари кўрилмоқда, фош этилган коррупцияга қўл урган фуқаролар қаттиқ жазоланмоқда. Мамлакат ичидаги жиноятчилик доимо давлат томонидан қаттиқ назорат қилиб борилади.
Шуни алоҳида айтиш жоизки, коррупция жинояти ҳар қандай жиноят каби давлат ва жамиятнинг барқарорлиги, тинчлиги, айниқса тараққиёти учун хавфли ҳисобланади. Унга қарши нафақат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, балки барчамиз ҳамкорликда курашсаккина бу иллатнинг илдизини қуритишга эриша оламиз.
Шу ўринда, Пенсия жамғармаси Самарқанд вилояти бошқармаси масъуллари коррупцияга қарши курашиш юзасидан кенг жамоатчилик билан ҳамкорлик учун Пенсия жамғармасининг “1271” ҳамда бошқармада ташкил қилинган (66) 233-47-50, (66) 231-11-66 рақамли ишонч телефонлари доимий фаолият кўрсатаётганлигини маълум қиламиз.



