Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 543 йиллиги
2026-02-14 16:40:00 / Жамғарма янгиликлари

Бугун буюк сиймо, шоир, саркарда ва давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кун. У ўзидан нафақат қудратли салтанат, балки бебаҳо адабий, илмий ва тарихий мерос қолдирган буюк зотдир.
«Бобурнома» — бу шунчаки хотиралар ёки тарихий асар эмас. Бу ҳаёт мактаби, тажриба, сабоқ ва ибрат манбаи. Бобур ўз ҳаёти, юришлари ва бошқарув тажрибаси ҳақида шунчалик аниқлик билан ёзганки, унинг асарлари бугун ҳам ёшларимизга сабоқ бўлиб хизмат қилмоқда.
Биз аждодларимиз қолдирган меросни ўрганиш, қадрлаш ва ундан сабоқ олиш орқали ўз келажагимизни барпо этамиз. Бобурдек буюк зотларнинг ҳаёти бизга шуни ўргатади.
