Пенсия пулим тушадиган пластик картам муддати ўтиб қолди. Энди пенсиямни қандай оламан?
2026-01-29 11:05:00 / Жамғарма янгиликлари
Агар пенсионернинг банк пластик картаси муддати тугаган бўлса, янги пластик картасини олиш учун ариза билан тижорат банклари филиалларига ёки банк мобиль иловалари орқали онлайн шаклда мурожаат қилиши мумкин.
Банк томонидан ариза қабул қилингандан сўнг, пенсионерга янги пластик карта очилади ва кейинги ойдан бошлаб пенсионернинг пенсия маблағлари янги пластик картага ўтказиб берилади.
Пенсионернинг банк пластик картаси муддати тугаганлиги сабабли пенсия тўланиши тўхтатилмайди.
