2025 йил давомида Пенсия жамғармаси тизимидан ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан келиб тушган мурожаатлар
2026-01-08 17:40:00 / Жамғарма янгиликлари
Пенсия жамғармаси томонидан фуқаролар томонидан тизимга келиб тушаётган мурожаатлар Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни талабларига мувофиқ ўз вақтида ҳамда сифатли ижро этилиши доимий равишда назоратга олинган.
2025 йил давомида Пенсия жамғармаси тизимидан ходимларининг хатти-ҳаракатлари 17 та мурожаат келиб тушган. Ушбу мурожаатларни ҳудудлар бўйича таҳлил қиладиган бўлсак қуйидагича.
Қашқадарё вилоятидан 5 та, Фарғона вилоятидан 3 та, Сирдарё вилояти ва Тошкент шаҳридан 2 тадан ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро ва Тошкент вилоятларида 1 тадан мурожаат келиб тушган.
Мазкур мурожаатлар ўрганиш жараёнида бирор бир ҳолатда ўз тасдиғини топмаган.
Бундан ташқари, Пенсия жамғармаси ижро этувчи аппарати, ҳудудий бошқармалар ва туман (шаҳар) бўлимлари томонидан фуқароларга пенсияга чиқиш учун мурожаат қилиш тартиби, пенсияларни тайинлаш ва тўлаш муддатлари ва шартлари тўғрисида мунтазам равишда тушунтиришлар ва маълумотлар бериб борилмоқда.
