9 декабрь – Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни
2025-12-09 20:50:00 / Жамғарма янгиликлари

Шу муносабат билан бугун Пенсия жамғармаси ижро этувчи аппаратида "Очиқ эшиклар куни" ташкил этилди.
Давра суҳбатида Пенсия жамғармаси ижро этувчи аппарати ходимлари ва ZOOM платформаси орқали тизим ходимлари, шунингдек, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги вакили Ш.Ғуломов иштирок этди.
Тадбир давомида Пенсия жамғармаси тизимида коррупцияга қарши курашиш бўйича амалга оширилаётган ишлар, эришилган натижалар муҳокама қилинди.
Тадбир иштирокчиларига коррупцияга қарши курашиш, уни олдини олиш бўйича тавсиялар берилди. Хусусан, ходимларнинг фуқароларга хизмат кўрсатиш жараёнида шаффофликни таъминлаш, ўз вазифаларини ҳалол ва виждонан бажариш бўйича қатъий тавсиялар илгари сурилди.
Қайд этиш жоизки, бу каби тадбирлар, шубҳасиз ҳар бир ходимнинг қонунийлик, ҳалоллик ва фидойилик тамойиллари асосида меҳнат фаолияти олиб боришига катта ёрдам беради. Ҳалоллик ва масъулиятлилик — бу ҳар бир ходимнинг касбий шаъни ва бурчидир.



