Актуар баҳолашни ўтказиш бўйича халқаро вебинар бўлиб ўтди.
2025-12-09 20:40:00 / Жамғарма янгиликлари

Пенсия жамғармаси томонидан Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) билан ҳамкорликда “Ижтимоий таъминот тизимида актуар баҳолашни ўтказишнинг илғор тажрибалари” мавзусида халқаро вебинар ташкил этилди.
Мазкур вебинарда ХМТ вакили Паскаль Аннике хамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Солиқ қўмитаси, Миллий статистика қўмитаси, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Миграция агентлиги, Халқ банки вакиллари иштирок этишди.
Тадбирда Канада молиявий муассасаларини назорат қилиш офиси бош актуарийси доктор Ася Биллиг сўзга чиқиб, ижтимоий ҳимоя тизимида актуар баҳолашни ўтказиш бўйича тақдимот қилди. Шунингдек, ХМТ Ижтимоий ҳимоя департаментининг катта актуарийси Андре Пикард мавзу юзасидан ўз эксперт хулосаларини билдирди.
Вебинар якунларига кўра, Пенсия жамғармаси тизимида актуар баҳолашни ўтказишга кўмаклашиш бўйича ХМТ томонидан эксперт вакил ажратилишига келишилди.






