Ҳудудларда коррупцияга қарши курашиш бўйича ўқув семинарлари ўтказилди.
2025-11-24 10:15:00 / Жамғарма янгиликлари

Маълумки, Пенсия жамғармаси тизимида жорий йилнинг 1-30 ноябрь кунлари “Коррупцияга қарши курашиш ойлиги” ўтказилмоқда. Жумладан, ноябрь ойи давомида ҳудудларда навбатдаги ўқув-семинарлар ташкил этилди.
Семинарларда Пенсия жамғармаси ходимлари, хуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва диний ташкилот вакиллари ҳам иштирок этди. Ўзаро мулоқотлар давомида коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш, амалиётда юзага келаётган муаммолар муҳокама қилинди ҳамда уларнинг ечимлари юзасидан таклифлар билдирилди.
Шунингдек, давлатимиз равнақи учун ҳар бир Ўзбекистон фуқароси масъул эканлиги, коррупцияга қарши курашиш – бутун бир миллат зиммасидаги масъулият эканлигини англаб, сидқидилдан меҳнат қилиш лозимлиги таъкидлаб ўтилди.





