Коррупцияга қарши бигаликда курашамиз!
2025-11-21 12:00:00 / Жамғарма янгиликлари

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ижро этувчи аппаратининг буйруғига мувофиқ, жорий йилнинг 1-30 ноябрь кунлари “Коррупцияга қарши курашиш ойлиги” ўтказилмоқда.
Мазкур ойлик давомида Пенсия жамғармаси Сурхондарё вилояти бошқармаси бошқарма бошлиғи томонидан Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимларига ташриф буюриб, бўлимларнинг раҳбар ва ходимлари ўртасида “Коррупцияга қарши биргаликда курашамиз” шиори остида ўқув семинар ва учрашув ташкил этилди.
Учрашув ва ўқув семинарида Пенсия таъминоти соҳасига берилаётган эътибор, яратилган қулай шарт-шароитлар ҳақида қисқача тўхталиб ўтди.
Шунингдек, Пенсия жамғармаси тизимида коррупцияга қарши курашиш, уни олдини олиш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида ахборот берди.
Ушбу учрашувни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад, Пенсия жамғармаси тизими ходимлари томонидан коррупцияга йўл қўймаслик, мансаб ваколатини суиистеъмол қилмаслик, хизмат вазифаларини сидқидилдан бажариш ҳамда коррупцияга қарши курашда кенг жамоатчилик ролини кучайтиришдан иборатдир.
Шу ўринда, Пенсия жамғармаси Сурхондарё вилояти бошқармаси масъуллари коррупцияга қарши курашиш юзасидан кенг жамоатчилик билан ҳамкорлик учун Пенсия жамғармасининг “12-71” ҳамда бошқармада ташкил қилинган (76) 223-55-44, (76) 227-30-91 ишонч телефонлари доимий фаолият кўрсатаётганлигини эслатиб ўтади.





