Ички ишлар тизимини рақамли трансформация қилиш бўйича эришилган натижалар
Бугунги кунда ички ишлар органларида 48 та ахборот тизимлари амалиётга жорий этилиб, “Рақамли ҳукумат” тизимининг Идоралараро интеграцион платформаси орқали 1,3 млрд (23 фоиз) ахборотлар электрон узатилди.
Бундан ташқари, “Хавфсиз шаҳар” ягона платформасига вазирлик ва идораларнинг 72 та ахборот тизимлари бирлаштирилиб, унга 14 та тезкор бошқарув маркази, 20 дан ортиқ вазирлик ва идораларнинг маълумотлар базаси интеграция қилинди;
Рақамли трансформация жараёнларида фаолият рақамлаштирилиб, натижада, жамоат хавфсизлигини рақамлаштириш даражаси 86 фоизга, электрон ҳужжатлар билан ишлаш 87 фоизга, кадрлар билан ишлаш
90 фоизга, маъмурий ишларни кўриб чиқиш ва мурожаатларни қабул қилиш 100 фоизга етди;
– 60 та давлат хизмати кўрсатилаётган бўлиб, уларнинг 95 фоизи тўлиқ рақамли шаклда тақдим этилмоқда.
Ички ишлар органлари томонидан фуқароларга 2025 йилда 23 млн, 2026 йил 5 ойида 5 млндан ортиқ давлат хизматлари электрон кўрсатилди.
