ИИВ раҳбарияти томонидан Бухоро вилоятининг Когон шаҳар ва Ромитан туманларида пробация хизмати фаолияти ўрганилди
2025-11-06 13:35:00 / Янгиликлар

Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Пробация хизмати бошлиғи бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан Когон шаҳар ва Ромитан тумани ички ишлар бўлимларига ташриф амалга оширилиб, пробация хизмати фаолияти ўрганилди.
Ўрганиш жараёнида соҳа ходимларининг кундалик фаолияти, назорат остидаги шахслар билан олиб борилаётган профилактик ишлар, шунингдек, хизмат самарадорлигини ошириш йўналишлари атрофлича таҳлил қилинди.
Учрашув давомида мавжуд муаммолар, уларнинг ечими бўйича таклиф ва тавсиялар тингланиб, пробация хизматининг ҳуқуқий асослари ва амалий фаолиятини янада такомиллаштириш юзасидан аниқ кўрсатмалар берилди.
Шунингдек, ишчи гуруҳ аъзолари томонидан жойларда амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, маҳаллаларнинг ижтимоий муҳитини соғломлаштириш борасидаги ташаббуслар ўрганилди.
Аҳолининг турмуш шароитини яхшилаш, профилактик йўналишдаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамда маҳаллаларда тинчлик ва осойишталикни таъминлашга қаратилган тавсиялар берилди.
Мазкур ўрганишлар натижасида аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва хизмат фаолиятини янги босқичга кўтариш бўйича тегишли чора-тадбирлар белгиланди.
Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати





