Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти иштирокида ўтган 9 ой давомида амалга оширилган ишлар юзасидан сарҳисоб йиғилиши бўлиб ўтди
2025-11-05 14:00:00 / Янгиликлар

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси ИИВ раҳбарияти, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири, унинг ўринбосарлари, соҳавий хизматлар раҳбарлари, шаҳар ва туман ички ишлар бўлимлари бошлиқлари иштирок этди.
Тадбирда республика ҳудудидаги жиноятчилик ҳолати, унинг олдини олиш бўйича амалга оширилган чора-тадбирлар, шунингдек, аҳоли билан ҳамкорликни кучайтириш, фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш, жиноятчиликка қарши курашишнинг замонавий усулларини амалиётга жорий этиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
Жумладан Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорларида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, маҳаллаларда хавфсиз муҳит яратиш, ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш тизимини янада кучайтириш зарурлиги таъкидланди.
Йиғилишда Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти, шаҳар ва туман ИИБ бошлиқлари ҳамда тегишли бўлинмалар раҳбарлари ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб, мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимлари бўйича таклифлари тингланди.
Йиғилиш якунида жиноятчиликнинг олдини олиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, аҳоли билан ҳамкорликни кучайтириш, маҳаллаларда хавфсиз муҳитни таъминлаш ишларини жадаллаштириш бўйича барча соҳавий хизмат раҳбарларига аниқ вазифа ва топшириқлар берилди.
Шунингдек, хизмат вазифасини виждонан бажариб, ўз фаолиятида намуна кўрсатган ички ишлар органлари ходимлари вазирлик раҳбарияти томонидан рағбатлантирилди.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати





