Хорижда қаровсиз қолган 20 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди
2025-11-04 10:15:00 / Янгиликлар

Чет давлатларда турли сабаблар билан қаровсиз ҳолда қолган болаларни аниқлаш, уларга ҳуқуқий ва амалий ёрдам кўрсатиш, шунингдек, уларни юртимизга қайтариш — давлатимиз учун устувор вазифалардан биридир.
Бу борада, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Ташқи ишлар вазирлиги ҳамкорлигида, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 январдаги 6-сон қарори асосида хорижда ота-онасининг қарамоғисиз қолган вояга етмаган фуқароларни Ўзбекистонга қайтариш ишлари изчил давом этмоқда.
Ушбу саъй-ҳаракатлар доирасида жорий йилнинг 2 ноябрь куни 20 нафар болаларимиз Россия Федерациясидан ўз Ватанига қайтариб, олиб келинди.
Тошкент шаҳар ИИББ ҲПБ Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази томонидан мазкур вояга етмаганларни яқин қариндошларига қайтариш чоралари кўрилмоқда.
ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Ахборот хизмати

