Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири генерал-лейтенант Азиз Ташпулатовнинг аҳоли мурожаатларини ўрганиш мақсадида ташкил этилаётган навбатдаги шахсий қабули
2025-11-02 / Воқеалар тақвими
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири генерал-лейтенант Азиз Ташпулатовнинг аҳоли мурожаатларини ўрганиш мақсадида ташкил этилаётган навбатдаги шахсий қабули, жорий йилнинг 2 ноябрь (якшанба) куни бўлиб ўтади.
Қабул, ИИВ Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти биносида, соат 10:00дан 22:00га қадар ўтказилади (Манзил: Тарас Шевченко кўчаси, 62).
Фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида электрон навбат ташкил этилади.
