“Жамоат хавфсизлигини таъминлашда учувчисиз учадиган аппаратларнинг (дрон) имкониятлари” мавзусида очиқ семинар машғулоти ўтказилди
2025-10-24 09:00:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Малака ошириш институтида замонавий рақамли технологияларни хизмат фаолиятида самарали қўллаш бўйича амалий ишларни янада ривожлантириш мақсадида навбатдаги очиқ семинар ташкил этилди.
Семинарни институтнинг Ахборот технологиялари цикли бошлиғи, полковник Э.Э.Маърупов олиб борди.
У ўз маърузасида жамоат хавфсизлигини таъминлаш жараёнларида учувчисиз учадиган аппаратлар (дронлар)нинг ўрни ва аҳамияти ҳақида батафсил тўхталиб ўтди.
Таъкидланишича, бу каби замонавий қурилмалар орқали фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, тезкор кузатув, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳамда фавқулодда вазиятларда самарали чора кўриш имкониятлари кенгаймоқда.
Семинар давомида дронларни хизмат фаолиятида қўллаш бўйича илғор тажрибалар мисолида амалий намойишлар ҳам ўтказилди.
Тадбир сўнггида иштирокчиларга мавзу бўйича савол-жавоб ва фикр алмашиш учун имконият яратилди.
Бундай очиқ машғулотлар ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларининг рақамли технологиялар соҳасидаги билим ва кўникмаларини янада оширишга хизмат қилади.
ИИВ Малака ошириш институти матбуот хизмати




