Бухоро вилоятида Рамазон ҳайити намозлари адо этиладиган барча масжидлар ва уларга туташ ҳудудларда жамоат тартибини сақлаш мақсадида ходимлар хизматга жалб этилди
2024-04-10 18:50:00 / Янгиликлар

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Миржамол Миралимов бошчилигида Рамазон ҳайити намози вақтида хавфсизликни таъминлаш тадбирларига жалб қилинган ходимлар иштирокида тезкор йўриқнома ўтказилди.
Йўриқномада хизматга жалб қилинган ходимларга Рамазон ҳайити намози вақтида жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар саломатлигини асраш, содир болиши мумкин бўлган турли кўнгилсиз ҳодисаларга барҳам бериш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш борасида тегишли кўрсатмалар берилиб, ходимлар билан хизмат олди машғулотлар ўтказилди.
Шундан сўнг, Бухоро шаҳри ҳудудида криминоген вазиятни барқарорлаштириш, жиноятчиликни олдини олиш, жамоат тартиби ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида кенг қамровли профилактик тадбирлар ўтказишга киришилди.
Бу каби тадбирлар Бухоро вилоятининг барча ҳудудлари бўйлаб ўтказилмоқда.
Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати









